Yangiliklar
Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Мудофаа вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланган режага асосан “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида 2019 йил 22 декабрь куни, Ўзбекистон Республика Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига сайловларни юқори савияда ташкиллаштириш, ташкил этилган участка сайлов комиссияларини намунали тарзда жиҳозланишини таъминлаш ҳамда сайловга оид участга сайлов комиссиялари аъзоларининг билимларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси олий авиация билим юртида амалий ўқув семинар ташкил этилди.
Муборак туман адлия бўлими томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Давлат хизматлари маркази, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси туман бўлими, малакали адвокат иштирокида Муборак тумани саноат касб-ҳунар коллежида “Ҳуқуқий билимлар куни” тадбири ўтказилди.
Сайловлар демократияни амалга оширишнинг бевосита шакли бўлиб, фуқароларни уюшган ҳолда ўзлари яшаб турган давлат ва жамиятни бошқариш жараёнларига сафарбар этади. Ҳақиқатдан ҳам халқ ҳокимиятининг бевосита олий ифодасини эркин сайловлар ташкил этади. Бунда фуқаролар ҳар қандай жараённинг иштирокчиси бўлганидек, сайлов жараёнида иштирок этиб, ўзига сиёсий тажриба орттиради. Улар, авваламбор, ўзларининг сиёсий онгини чархлаб, сиёсий-ҳуқуқий маданиятини оширади ва бу жараёнда иштирок этишнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатларини такомиллаштириб боради.
Одамларни рози қилиш бугун давлатимиз сиёсатининг бош мақсади ҳисобланади. Халқимизни кўп йиллардан буён ўйлантириб, ташвишга солиб келаётган муаммоларга ечим топилиб, юртдошларимизнинг фаровон турмуш кечириши учун бор имкониятлар ишга солинмоқда. Бу борада чекка ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.
25 ноябрь-Халқаро аёлларга қарши зўравонликка қарши курашиш куни муносабати билан “Биз зўравонликка қаршимиз” акцияси доирасида тадбир ташкил этилди. Тадбирда Қарши туман адлия бўлими, туман хотин-қизлар қўмитаси ва Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази Қарши туман бўлими, туман маданият бўлими ва ФҲДЁ бўлими ходимлари иштирок этдилар.
Жорий йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтадиган сайловларни мамлакатимиз Конституцияси ҳамда қонунлари, умумэътироф этилган халқаро демократик стандартлар асосида ўтказиш кўп жиҳатдан фуқароларнинг сиёсий маданияти ва фаоллиги, фуқаролик бурчини чуқур англашига боғлиқдир.
Жорий йилнинг 9 январь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига кўра жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг асосий вазифаларидан бири аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича ҳуқуқий-маърифий тадбирларни халқимиз тарихи, дини, миллий қадриятларини ўргатиш билан уйғун ҳолда ташкил қилиш, шунингдек, ҳар бир фуқарода давлат рамзлари билан фахрланиш туйғуларини шакллантириш орқали мамлакатга дахлдорлик, ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш этиб белгиланган.
Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 22 декабрида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят туман ва шаҳар Халқ депутатлари кенгашлари депутатлигига ўтказиладиган сайловларда барча сайловчиларнинг иштирок этишини таъминлаш, фуқароларнинг сиёсий билимларини ва сайлов маданиятини ошириш борасида меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда ва аҳоли гавжум жойларда тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида жорий йилнинг 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ҳамда вилоят адлия бошқармасининг масъул ходимлари томонидан жамиятда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуққа нисбатан ҳурмат билан қараш маданиятини шакллантириш мақсадида тадбир ташкил этилди.
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни вилоят божхона бошқармасида ўтказилган тарғибот тадбирида вилоят адлия бошқармаси ва вилоят Маъмурий суди ходимлари иштирок этди.