Янгиликлар
Кодексга киритилган ўзгартиришлар юзасидан
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни вилоят божхона бошқармасида ўтказилган тарғибот тадбирида вилоят адлия бошқармаси ва вилоят Маъмурий суди ходимлари иштирок этди.
Тадбир “Божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда “Коррупция – келажакка таҳдид” мавзулари юзасидан ташкил этилиб, унда вилоят адлия бошқармаси ходими томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва янгиликлар ва мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш юзасидан олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритилди.
Хусусан, Қонунга асосан кодекснинг 18 та моддасига ўзгартиришлар киритилиб, 4 та моддасида жарима санкциялари кучайтирилганлиги, 2 та моддасида ҳуқуқбузарликни такрор содир этганлик учун жавобгарликнинг кучайтирилганлиги, 7 та моддаларда таҳририй ўзгартиришлар киритилганлиги, 3 та модда янги таҳрирда баён этилганлиги бўйича тушунтиришлар берилди.
Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Тадбир тафсилотлари вилоят телевидениеси томонидан тасвирга олинди.