Янгиликлар
Янги Ўзбекистон – янги сайловлар
Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Мудофаа вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланган режага асосан “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида 2019 йил 22 декабрь куни, Ўзбекистон Республика Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига сайловларни юқори савияда ташкиллаштириш, ташкил этилган участка сайлов комиссияларини намунали тарзда жиҳозланишини таъминлаш ҳамда сайловга оид участга сайлов комиссиялари аъзоларининг билимларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси олий авиация билим юртида амалий ўқув семинар ташкил этилди.
Мазкур семинарда Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва Қарши шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан Сайлов кодексининг мазмуни ва моҳияти, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича қабул қилинган қарор ва низомлар талаблари тушунтирилди.
Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисида”ги “Сиёсий партиянинг ваколатли вакили тўғрисида”ги, “Номзоднинг ишончли вакиллари тўғрисида”ги низомлар, Ўзбекистон Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисида низом ва Сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи комиссиялар томонидан сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга оид ишларни расмийлаштириш бўйича йўриқнома талаблари тушунтирилди.
Мавзу юзасидан тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.