Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Таълим ва тарбиянинг узвийлиги


Жорий йилнинг 9 январь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига кўра жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг асосий вазифаларидан бири аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича ҳуқуқий-маърифий тадбирларни халқимиз тарихи, дини, миллий қадриятларини ўргатиш билан уйғун ҳолда ташкил қилиш, шунингдек, ҳар бир фуқарода давлат рамзлари билан фахрланиш туйғуларини шакллантириш орқали мамлакатга дахлдорлик, ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш этиб белгиланган.

Шунга кўра, Қашқадарё вилояти юридик коллежи ўқувчилари Президентимизнинг бешта муҳим ташаббуси доирасида “Имом Абу Муин Насафий” қадамжоси, “Хўжа Убайда Ибн Ал Жаррох” зиёратгоҳи, “Султон Мирҳайдар” обидаси ҳамда “Қатағон қурбонлари” музейига ташриф буюрди.

Коллеж ўқитувчилари томонидан ўқувчиларга тарихий алломаларимиз ўтмиши ҳақида маълумотлар берди. Уларнинг ҳаёт йўллари ибрат қилиб кўрсатилди.  

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, таълим-тарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилиши, ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одоб-ахлоқ нормаларини чуқур сингдириб борилиши ёшларда ўз ҳаёти, қолаверса жамият ва давлат ҳаётига масъулият ва даҳлдорлик ҳиссини шаклланишида муҳим ўрин тутади.