Yangiliklar
Муборак туман адлия бўлими томонидан тумандаги 29-сонли умумтаълим мактабининг мажлислар залида сайёр қабул ташкил этилди.
Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ҳуқуқий маданиятни оширишда адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш бўйича бир қатор ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга ошириб борилмоқда.
Сайловолди жараёнлар жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Жорий йилнинг 22 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига сайлов комиссиялари томонидан пухта тайёргарликлар олиб борилмоқда.
Нишон туман адлия бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Сайлов инсоният ўйлаб топган, ҳокимият ваколатини вужудга келтирувчи энг қадимий усуллардан ҳисобланиб, у демократиянинг ёрқин ифодаси, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларида иштирокининг муҳим шакли, давлат бошлиғи, вакиллик органларини вужудга келтиришнинг асосий воситасидир. Халқ суверенитетини, демократик сиёсий режимни таъминлаб, сиёсий элитани аҳоли назоратида бўлишини таъминлайди.
Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан аҳолини ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида жорий йилнинг 13 ноябрь куни тумандаги 33-мактабда “Ғозлиқ” МФЙ фуқаролари учун сайёр қабул ташкил қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекситон Республикаси адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарорида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини бир хилда таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича адлия органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан туман (шаҳар) адлия бўлимларига бериб борилаётган иш юкламасида адлия органларининг асосий фаолиятидан бири бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш юзасидан қўшимча топшириқлар бериб борилмоқда.
Қашқадарё вилоят телевидениесида Ўбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг жорий йилнинг 14 сентябрь куни тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қўшма қарор мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш бўйича “Шарҳ” кўрсатуви тасвирга олинди.