Yangiliklar
Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кенг аҳолига етказиш мақсадида жойларда адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси маъмурий биносида жойлашган иситиш қозонини таъмирлаш, қўшиш ва созлаш ишлари бўйича танлов эълон қилади.
Қарши шаҳар 1- ва 2-сон давлат нотариал идоралари маъмурий биноларини қуриқлаш ва ёнғинга қарши воситалар ўрнатиш ишлари, Қарши шаҳар 1-, 2-, 3-сон ва Яккабоғ туман 2-сон давлат нотариал идораси маъмурий биноси локаль компьютер сет ўрнатиш ишларини бажариш бўйича танлов эълон қилади.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида БМТ Ривожланиш дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси ҳомийлигида ташкил этилган “Коррупция – тараққиёт кушандаси” умуммиллий иншолар танловининг 2-босқич якуни бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан йил якунига қадар тумандаги барча маҳаллаларда сайёр қабул ўтказишни мақсад қилиниб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, муаммоларини бартараф этиш ёки ечимини топишда кўмаклашиш, ҳуқуқий тушунтириш бериш мақсадида режа асосида учрашувлар ташкил қилинмоқда.
Сайловлар фуқароларнинг ўз сиёсий ҳуқуқларини рўёбга чиқариши, ҳоҳиш-иродасини эркин ифодалашини таъминлашга хизмат қиладиган муҳим сиёсий тадбир бўлиб, бу тадбирни Конституция ва қонунлар, умумэътироф этилган халқаро демократик стандартлар асосида ўтказилиши фуқароларнинг сиёсий билими ва маданиятининг юқорилигига ҳам боғлиқдир.
Сайловлар – бу мамлакатимизда амалда бўлган ҳуқуқий нормаларнинг нечоғлик демократик руҳда эканини намоён этадиган, демократик ҳуқуқий давлатнинг узвий белгиси, халқнинг ўз ҳоҳиш-иродасини эркин ифода этишининг, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокининг асосий шакли бўлиб, ўта муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Сайлов жараёни фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошиши, ҳуқуқий онги ва сиёсий маданиятининг янада юксалишига хизмат қилади.
Мурожаат этиш фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларидан бири бўлиб, уни амалга оширишни таъминлаш давлат органларининг муҳим вазифаларидан биридир. Бу борада Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш ҳамда фуқаролар билан доимий мулоқотда бўлиш мақсадида жойларда маҳаллаларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Қамаши туман адлия бўлими томонидан “Саркаш”, “Қовчин” ва “Қўйи-Янги” МФЙ аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда туман адлия бўлими, ФҲДЁ, Адвокатура, туман давлат хизматлари маркази ва давлат нотариал идораси нотариуслари ходимлари иштирок этишди.
Қашқадарё вилоятининг барча туман (шаҳар)ларда ҳар шанба кунлари вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. Ушбу сайёр қабулларнинг асосий мақсади инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, халқнинг дарду ташвишларига дормон бўлиш ва оғирини енгил қилишдир.