Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Адлия бўлимлари халқ орасида


Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан йил якунига қадар тумандаги барча маҳаллаларда сайёр қабул ўтказишни мақсад қилиниб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, муаммоларини бартараф этиш ёки ечимини топишда кўмаклашиш, ҳуқуқий тушунтириш бериш мақсадида режа асосида учрашувлар ташкил қилинмоқда.

Туман адлия бўлими томонидан “Ўртақўрғон” ва “Истиқбол”, МФЙларда ўтказилган сайёр қабулда 30 га яқин мурожаатларга жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди, ваколат доирасида ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар бўлим томонидан иш юритувига олинди.

Туман адлия бўлими жойларда ташкил этилаётган сайёр қабулларда фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш билан бир қаторда уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида кундалик ҳаётида муҳим ёки аҳамияти юқори бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва аҳамиятини тушунтиришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, сайлов қонунчилиги, хотин-қизларга оид, аҳоли ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ қонун ҳужжатлари мазмуни тушунтириб берилди.