Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Сайловолди учрашувлар


Сайловолди жараёнлар жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Жорий йилнинг 22 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига сайлов комиссиялари томонидан пухта тайёргарликлар олиб борилмоқда.

Шаҳрисабз туман сайлов коммисияси томонидан тумандаги округ сайлов комиссияси раислари ҳамда участка сайлов комиссияси раислари учун бўлиб ўтадиган сайловларни мазмунли ва кўтаринки руҳда ўтказиш юзасидан семинар ташкил этилди.

Семинарда туман сайлов комиссиясининг раиси, адлия бўлими ҳамда халқ таълими бўлими раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирда сайлов комиссияларининг олдидаги турган вазифа ва функциялари хақида сўз юритилди. Шунингдек, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ тайёргарлик ишлари ташкил этиш масалалари ҳам тушунтириб ўтилди.

Бундан ташқари, сиёсий партияларни бўлиб ўтадиган сайловларда тутган ўрни ва олиб борилаётган тарғибот ташвиқот ишлари хусусида сўз юритилди.