Янгиликлар
Адлия бўлимлари томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари сайёр қабулларда ҳам ташкил этилмоқда.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш бўйича бир қатор ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга ошириб борилмоқда.
Жумладан, Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан тумандаги “Бешбулоқ” МФЙда сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда туман адлия бўлими, Ички ишлар бўлими, давлат хизматлари маркази масъул ходимлари иштирок этишди.
Ўтказилган сайёр қабулда фуқаролардан 6 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 5 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди, 1 та мурожаат адлия бўлим иш юритувига олинди.
Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан тумандаги “Равот” ҳамда “Оқдарё” МФЙларда сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда туман адлия бўлими, давлат хизматлари маркази масъул ходимлари иштирок этишди.
Ўтказилган сайёр қабулда фуқаролардан 7 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 6 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди, 1 та мурожаат адлия бўлим иш юритувига олинди.
Шунингдек, адлия бўлимлари масъул ходимлари томонидан иштирокчиларга сайлов қонунчилиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги Қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низоми мазмун-моҳияти тушунтирилди.