Янгиликлар
Аҳолининг марожаатлари доимо эътиборда
Муборак туман адлия бўлими томонидан тумандаги 29-сонли умумтаълим мактабининг мажлислар залида сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда туман адлия бўлими, давлат нотариал идораси нотариуслари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонаси Муборак туман бўлими, давлат хизматлари маркази, Халқ таълими бўлими, "Чорвадор" ва "Обод турмуш" МФЙ раислари ва фуқаролари иштирок этишди.
Тадбирда 30 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, фуқаролардан келиб тушган 14 та мурожаат бўйича оғзаки тушунтириш берилди, 3 та мурожаат туман адлия бўлими иш юритувига олинди.
Косон туман адлия бўлими томонидан “Гулобод” МФЙда сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда туман адлия бўлими, давлат нотариал идораси нотариуслари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонаси Косон туман бўлими, давлат хизматлари маркази, Халқ таълими бўлими, мактабгача таълим бўлими, “Тошкўприк”, “Замин”, “Навруз” МФЙ раислари ва фуқаролари иштирок этишди.
Тадбирда 60 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, фуқаролардан келиб тушган 15 та мурожаат бўйича оғзаки тушунтириш берилди, 4 та мурожаат туман адлия бўлими иш юритувига олинди.
Ташкил этилган сайёр қабулларда туман адлия бўлимлари томонидан сайлов қонунчилиги янгиликлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги, Вазирлар Маҳкамасининг “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон ўй-жойлар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши томонидан “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарор мазмун моҳияти тушунтирилди.