Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Қонунбузарликлар бартараф этилди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекситон Республикаси адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарорида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини бир хилда таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича адлия органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан вилоятдаги фаолияти қисқартирилган касб-ҳунар коллежларида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-банди асосида меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимлар билан якуний ҳисоб китобнинг амалга оширилиши, ишсизлик нафақаси ва моддий мадад пулларининг тўлаб беришда ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлил қилинди.

Ўтказилган таҳлиллар натижасида коллеж иш берувчилари томонидан Меҳнат кодексининг бир қатор моддалари талаблари бузилганлиги, меҳнат ҳуқуқини тартибга солувчи нормаларнинг амалиётда қўллашда бир қатор қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги маълум бўлди.

Маълумки, Меҳнат кодексининг 109-моддасига асосан меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан (ходим ўзининг меҳнат вазифаларини бажармаганлиги сабабли шартноманинг бекор қилиниши бундан мустасно) бекор қилинганда ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши белгиланган.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида коллеж раҳбарияти томонидан собиқ ходимларига мазкур модда талабларига асосан тўлаб берилиши лозим бўлган 1  млрд.  043  млн.  415  минг сўм ишдан бўшатиш нафақаси тўланмаганлиги аниқланди.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 67-моддаси биринчи ва иккинчи қисмида кўрсатилган ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб ўн календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтсалар, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўлишлари белгилаб қўйилган бўлсада, ўрганишлар мобайнида коллеж ходимларига кодекснинг 67-моддасида кўрсатилган 722 млн. 484 минг сўмлик моддий мадад пуллари тўлаб берилмасдан, уларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишига йўл қўйилганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, ушбу кодекснинг 102 ва 151-моддалари талабига кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинган коллеж ходимларига жами 399 млн. 652 минг сўмлик якуний иш ҳақлари ва компенсация пуллари (фойдаланилмаган таътиллар билан бирга) ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан коллежларнинг собиқ ходимларининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ҳамда аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 61 та тақдимнома ва 6 та огоҳномалар киритилиб, уларнинг ижроси натижасида меҳнат шартномаси бекор қилинган коллеж ходимларига жами 1 774 ҳолатда 2 млрд. 012 млн. 758 минг сўмлик компенсация, ишдаш бўшатиш нафақаси ҳамда моддий мадад пуллари тўлаттириб берилди.

Вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан олиб борилаётган бундай саъй-ҳаракатлар натижасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини тизимли ва бир хилда йўлга қўйилиши ва натижада фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қонун доирасида таъминланишига олиб келмоқда.

Вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан туман (шаҳар) адлия бўлимларига ҳар ҳафта давомида ҳар бир йўналиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб берилган иш юкламалари тақдим этилиб, унда мана шундай тизимли муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан чоралар кўриш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини тўлақонли таъминлаш бўйича топшириқлар бериб борилмоқда ва бу ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда.