Янгиликлар
Сайёр қабул ҳамда тарғиботлар
Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан аҳолини ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида жорий йилнинг 13 ноябрь куни тумандаги 33-мактабда “Ғозлиқ” МФЙ фуқаролари учун сайёр қабул ташкил қилинди.
Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонаси ҳамда давлат хизматлари маркази раҳбарлари ҳам иштирок этиб, фуқароларнинг саволларига жавоб берилди. Кўтарилган муаммоларга ўзларининг ваколатларидан келиб чиқиб, муаммони бартараф этиш, ечимини топиш борасида тушунтириш ва йўл-йўриқлар кўрсатилди.
Сайёр қабул жараёнида фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5270-сонли Фармони, 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2863-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги 44-сонли, 2017 йил 16 январдаги “Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга мухтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисида”ги 14-сонли қарорлари мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни юзасидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди.