Янгиликлар
Фуқаролар ҳуқуқлари таъминланди
Нишон туман адлия бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Туман адлия бўлими томонидан туман Халқ таълими бўлимида “Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилиши аҳволи ўрганилиб, ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун ўқитувчиларга йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартибига амал қилмаганлик ҳолатлари аниқланди.
Мазкур ҳолатни бартараф этиш мақсадида Халқ таълими бўлимига тақдимнома киритилиб, унга кўра 33 нафар ўқитувчиларга жами 5 574 999 сўм йўл ҳақи компенсацияси тўлаб берилди.