Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари таъминланди


Вилоят адлия бошқармаси томонидан туман (шаҳар) адлия бўлимларига бериб борилаётган иш юкламасида адлия органларининг асосий фаолиятидан бири бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш юзасидан қўшимча топшириқлар бериб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 28 октябрь - 9 ноябрь кунларига мўлжалланган иш юкламасида Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон билан тасдиқланган “Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида 2018-2019 йилларда Ободонлаштириш бошқармалари ходимларига ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз умумий иш стажи учун ҳар чораклик мукофот пулларини тўлаш амалиётини таҳлил қилиш белгиланган.

Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан ўтказилган таҳлиллар натижасида, бошқарма томонидан 2019 йилнинг 3-чораги учун жами 324 нафар ходимларга узлуксиз умумий иш стажи (узоқ муддат хизмат қилганлиги) учун пул маблағлари бугунга қадар тўлаб берилмаганлиги аниқланди ва мазкур қонунбузарликни бартараф этиш ҳамда келгусида бундай хатоликка йўл қўйилмаслиги учун туман Ободонлаштириш бошқармасига тақдимнома киритилди.

Киритилган тақдимномага мувофиқ, бошқарма томонидан 2019 йилнинг биринчи чораги учун бошқармада ишловчи 324 нафар ходимларга узлуксиз иш стажи учун жами 144 млн. 211 минг 470 сўм мукофот пуллари тўлаб берилди.