Янгиликлар
Аҳолининг ҳуқуқий билимлари оширилмоқда
Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ҳуқуқий маданиятни оширишда адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Қамаши туман адлия бўлими томонидан тумандаги “Маданият”саройида “Элабод”, “Юксалиш” ва “Бунёдкор” МФЙ аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда 30 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, 28 нафар фуқаронинг мурожаатларига жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди, 2 нафар фуқаронинг мурожаати туман адлия бўлими иш юритувига олинди.
Ташкил этилган сайёр қабулда иштирокчиларга сайлов қонунчилиги янгиликлари, жорий йилда ташкил этиладиган сайловлар бўйича тушутиришлар берилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарор ва бошқа бир қатор янги қабул қилинган норматив ҳуқуқий хужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.