Янгиликлар
Маҳаллаларда сайёр қабуллар
Одамларни рози қилиш бугун давлатимиз сиёсатининг бош мақсади ҳисобланади. Халқимизни кўп йиллардан буён ўйлантириб, ташвишга солиб келаётган муаммоларга ечим топилиб, юртдошларимизнинг фаровон турмуш кечириши учун бор имкониятлар ишга солинмоқда. Бу борада чекка ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йилнинг 23 ноябрь куни ташкил этилган сайёр қабулларда ҳам аҳолини қийнаб келаётган муаммоларини ўрганиш ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан ечим топиш асосий мақсад қилиб олинган.
Хусусан, Косон туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси бош вазири қабулхонаси Косон туман бўлими, туман “Оила” маркази, ФҲДЁ бўлими, молия бўлими ва бандликка кўмаклашиш маркази вакиллари иштирокида “Янгиобод” ва “Навбаҳор” МФЙларда сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабул давомида 20 нафар фуқаролардан мурожаатлари қабул қилиниб, шундан 8 та фуқароларнинг мурожаатларига жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 12 нафар фуқароларнинг нафақа ва моддий ёрдам, пенсия, кредит ва бошқа масалалардаги мурожаатлари бўлим иш юритувига олинди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси, “Коррупцияга қарши курашиш тўрисида”ги, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Конунлари, ЎЗбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом, Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ва бошқа бир қатор янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.
Ғузор туман адлия бўлими томонидан “Шерали” ҚФЙда ўтказилган сайёр қабулда вилоят адлия бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхонаси туман бўлими, туман давлат нотариал идораси нотариуси, туман давлат хизматлари маркази ходимлари иштирокида ташкил этилиб, фуқароларнинг мурожаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва ваколат доирасидаги мурожаатлар бўлим иш юритувига олинди.
Сайёр қабул давомида иштирокчиларга янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилди.