Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Янги Ўзбекистон – янги сайловлар


Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 22 декабрида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят туман ва шаҳар Халқ депутатлари кенгашлари депутатлигига  ўтказиладиган сайловларда барча сайловчиларнинг иштирок этишини таъминлаш, фуқароларнинг сиёсий билимларини ва сайлов маданиятини ошириш борасида меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда ва аҳоли гавжум жойларда тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Қарши шаҳар Давлат солиқ инспекциясида “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” мавзусида ўтказилган тадбирда ҳам сайлов қонунчилигининг мазмун-моҳияти, сайловларда иштирок этиш ва овоз бериш тартиби, бўлажак сайловларнинг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида тутган ўрни хусусида батафсил тушунтиришлар берилди.

Йиғилганларга сайлов куни яшаш жойидаги бўлмаган тақдирда қандай тартибда сайловда иштирок этиш мумкинлиги, муддатидан олдин овоз бериш жараёни, Сайлов кодексига асосан ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлиги учун суднинг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг сайловларда иштирок этиши ва бошқалар юзасидан кодексда белгиланган нормалар мазмуни тушунтирилди.