Yangiliklar
Косон туман адлия бўлими томонидан жойларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли қарори ижроси юзасидан мониторинглар ўтказилмоқда.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят телевидениесида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5997-сон Фармони мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги
1023-сон қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низом мазмун-моҳиятини аҳолига, хусусан тадбиркорларга тушунтириш юзасидан ташкил этилаётган навбатдаги семинар Ғузор ва Деҳқонобод туманларида бўлиб ўтди.
Ўзбошимчалик билан суд қилиш — ҳақиқий ёки тахмин қилинаётган жиноятчини давлат органларига мурожаат этмасдан ноқонуний йўл билан жазолаш тушунилади
Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан 2020 йилнинг 16 июнь куни Косон туман ҳокимлиги биносида тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонларини ажратишга оид жараёнларни тадбиркорларга ўргатиш юзасидан ўқув семинар ўтказилди.
Ҳуқуқий ҳизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими томонидан вилоят адлия бошқармасининг 2020 йил I ва II чоракларга
(I ярим йилликка) мўлжалланган иш режасининг 22-банди ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари собиқ нотариуслари томонидан 2018-2019 йиллар давомида уй-жой олди-сотди шартномаларини расмийлаштирилиш амалиёти таҳлил қилинди.
Мамлакатимизда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш мақсадида 2019 йил 2 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-561-сон Қонуни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланди.
Миришкор туман адлия бўлими томонидан туман Бандликка кўмаклашиш марказида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом ижроси юзасидан вақтинчалик ташкил этилган жамоат ишларида ишлаган фуқароларга ойлик иш ҳақлари тўланиши ҳолати юзасидан мониторинг ўтказилди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан бир қанча давлат ташкилотларида “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 18-моддаси ва “Меҳнат органларига бўш иш жойларни (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисидаги ва мўлжалланаётган ишдан озод этишлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақида”ги Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февраль “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5349-сонли Фармони 7-банди “г” кичик банди ижроси бўйича таҳлил ўтказилди.