Янгиликлар
Қандай ҳолларда ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилади?
ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага белгиланган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда илова қилинган бўлса, тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар бўлса, Ўзбекистон Республикасида айнан шундай ёки адаштириб юборадиган даражада ўхшаш тасвирланган рамз илгари давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса, рамз Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи ёки герби билан ўхшаш бўлса, рамз хорижий давлатнинг рамзи билан бир хил бўлса, агар ННТнинг мақомидан ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан ўзга ҳол келиб чиқмаса, рамз жамиятнинг ахлоқий негизларини, умуминсоний гуманистик қадриятларни емиришни, конституциявий тузумни қонунга зид равишда ўзгартиришни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг яхлитлигини бузишни, уруш ҳолатини, зўравонлик ва ёвузликни, ижтимоий, синфий, ирқий, миллий ва диний душманликни авж олдиришни, қонун ҳужжатларида тақиқланган бошқа қилмишларни содир этишни тарғиб қилса, рамз сифатида фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган ташкилотларнинг эмблемасидан ёки рамзларининг бошқа турларидан фойдаланилган бўлса, рамз интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқни бузса, рамз қонун ҳужжатларига зид бўлса, рамз диний хусусиятга эга бўлса давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилади.