Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Савол йўллабсиз?...


Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексида маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар алоҳида белгиланган. Кодекснинг 31-моддасида маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида:

1) айбдорнинг ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши;

2) айбдорнинг ҳуқуқбузарликнинг зарарли оқибатлари олдини олиши, етказилган зиённи ихтиёрий равишда тўлаши ёки келтирилган зарарни бартараф қилиши;

3) ҳуқуқбузарликнинг кучли руҳий ҳаяжон таъсири остида ёки оғир шахсий, оилавий ёхуд бошқа шароитлар юзага келганлиги оқибатида содир этилиши;

4) ҳуқуқбузарликнинг таҳдид ёки мажбурлов таъсирида ёхуд хизмат юзасидан, моддий ёки бошқа жиҳатдан қарамлиги таъсири остида содир этилиши;

5) ҳуқуқбузарликнинг вояга етмаган шахс томонидан содир этилиши;

6) ҳуқуқбузарликнинг ҳомиладор аёл ёки ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахс томонидан содир этилиши ҳолатлари белгилаб қўйилган.

Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) бошқа ҳолатларни ҳам жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат деб топиши мумкинлиги белгиланган.