Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Низом ижроси таҳлил қилинди


Бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595-сон  қарори билан тасдиқланган “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилиши таҳлил қилинди.

Мазкур Низомга кўра оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилиши белгиланган бўлиб, 9-бандида рухсатнома олиш учун талабгор томонидан туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимига ариза билан мурожаат қилиниши ва аризага илова сифатида қуйидаги:

паспортининг кўчирма нусхаси;

оилавий нодавлат таълим фаолиятини амалга ошириш жойининг манзили;

банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами;

оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан талабгор ўртасида белгиланган тартибда имзоланган давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида битим нусхаси; ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари нусхалари;

олий ёки ўрта махсус педагогик маълумотига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (тегишли ҳудудларда олий ёки ўрта махсус педагогик маълумотли талабгорлар мавжуд бўлмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим йўналиши бўйича қайта тайёрловдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат) нусхаси тақдим этилиши белгилаб қўйилган.

Низомнинг 14-бандида рухсатнома бериш бўйича туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузурида комиссия тузилиши, комиссия молия бўлими, иқтисодиёт бўлими, адлия бўлими, қурилиш бўлими ҳамда мактабгача таълим бўлими бошлиқларидан иборат таркибда шакллантирилиши, 15-бандида комиссия тоқ сонли аъзолардан ва камида етти кишидан иборат бўлиши лозимлиги, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими бошлиғи комиссия котиби ҳисобланиши, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими қабул қилинган ҳужжатларни ҳаққонийлигини ўрганиб чиқиб, комиссия йиғилиши муҳокамасига киритиши шартлиги кўрсатиб ўтилган.

Шунга кўра, 2019 йил ва 2020 йилнинг 1-чораги давомида туман (шаҳар) лар ҳудудларидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти бўйича рухсатнома беришдаги юқоридаги Низом талабларига риоя этилиши таҳлил қилинганида вилоятнинг барча туман (шаҳар) ҳудудларидаги мактабгача таълим муассасалари томонидан жами 1 829 та қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бартраф этиш юзасидан, вилоятдаги барча туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларига 15 та тақдимномалар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари номига ҳолат бўйича ёзма ахборотномалар киритилди.

 

Ижтимоий-иқтисодий соҳада

ҳуқуқни қўллаш амалиётини

ўрганиш бўлими