Янгиликлар
“Йиқилган” абитериент ҳам юридик техникумларда таҳсил олиши мумкин
Абитуриентлар белгиланган квота бўйича ўқишга киролмаган тақдирда “супер-контракт” асосида қабул қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида 2020/2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган бир нафар ўқувчини амалда ўрнатилган тўлов контракт миқдорига нисбатан табақалаштирилган тўлов-контракт (“супер-контракт”) шаклида ўқитиш миқдорлари (баравар ҳисобида):
ТДЮУ қошидаги академик лицейни муваффақиятли тамомлаган битирувчилари (55 фоиз ва ундан юқори натижаларга эга) - 1,0 баравар;
“Юриспруденция” йўналиши бўйича республика олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган, тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 60 фоизи ундан юқори баллни тўплаган абитуриентлар - 1,0 баравар;
Қабул параметрлари чегарасига бир баллгача етмаган абитуриентлар - 1,2 баравар;
Қабул параметрлари чегарасига 1,1 2 баллгача етмаганлар - 1,5 баравар;
Қабул параметрлари чегарасига 2,1 баллдан 3 баллгача етмаганлар -
2 баравар;
Қабул параметрлари чегарасига 3,1 баллдан 4 баллгача етмаганлар -
2,5 баравар;
Қабул параметрлари чегарасига 4 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар - 5 баравар;
Кириш имтиҳонлари натижаларига кўра 56,7 баллдан кам балл тўплаган, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар -
10 баравар миқдорида.
Эслатиб ўтамиз, табақалаштирилган тўлов-контрактнинг миқдори фақат биринчи ўқув йили учун белгиланади.
Маълумот ўрнида, юридик техникумларда 2020/2021 ўқув йили учун бир йиллик контракт сўммаси миқдори 6793300 сўмни ташкил этади!
Бунда, абитуриент белгиланган муддатгача шартнома суммасининг 50% миқдорини тўлангандан сўнг, унга ўкишга кабул килинганлиги тўғрисида буйрук чиқарилади;
Ўқиш давомида иш ҳақи миқдори кўтарилса, контракт сўммаси ҳам кўтарилади.
Мурожаат учун: @yuridik_texnikumi_bot
Қашқадарё вилояти юридик техникуми