Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Сиз учун қизиқ!!!


Савол: Ўз фарзандига меҳр ва тарбия бермаётган, уларнинг қизиқишларига бефарқ бўлган, моддий аҳволини яхшилаш учун ўз фарзандини пул топишга мажбурлаётган айрим ота-оналар ҳақида эшитамиз. Бундай ота-оналар учун қонунчилигимизда қандай жавобгарлик белгиланган?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг жавобгарлик масалалари белгиланган. Унга кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши —  базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.