Янгиликлар
Онлайн ўқув-семинари ташкил этилди
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг
19 августида адлия бўлимлари учун “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби” мавзусида ҳамда адлия органлари ходимларида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни кучайтириш мақсадида ZOOM платформаси орқали онлайн ўқув-семинари ўтказилди.
Мазкур ўқув семинар бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Исоқов бошчилигида ўтказилиб, адлия бўлимлари томонидан мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш, жавоб хати асослантирилиши, имло хатоларисиз ва ёзиш техникаси бўйича, шунингдек коррупциявий ҳатти-ҳаракатларга нисбатан кескин муносабат билдириш юзасидан барча керакли тушунча ва кўрсатмалар берилди.
ZOOM платформаси орқали онлайн ўқув-семинарда туман ва шаҳар адлия бўлимлари ходимлари томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.