Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Бошқарма фаолияти юзасидан кўрсатув тасвирга олинди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан пандемия шароитида амалга оширилган фаолият, шунингдек соҳа фаолиятида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг ижроси юзасидан кўрсатув тасвирга олинди.

Тасвирга олиш жараёнларида ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва нотариат соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, “2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси ҳамда 2020 йилга мўлжалланган “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифаларга асосан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид ўзгариш ва янгиликлар хусусида ҳам батафсил тўхталиб ўтилди.