Янгиликлар
Биласизми?...
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишда қуйидаги ишларни амалга ошириши мумкин:
хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиши;
хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга доир тадбирларни амалга оширишда давлат органларига кўмаклашиши;
хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириши;
хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ҳамда мазкур соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиши;
хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи тегишли ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши мумкин.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантиришдаги, ёш авлодни тарбиялашдаги ролини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўради.