Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

19
Ижодий ишлар танлови

Қашқадарё вилояти юридик техникуми томонидан ёшларда коррупцияга қарши курашиш имменитетини шакллантириш мақсадида  “Ёшлар Ватан хизматида ростгўйлик ва қонунларни ҳурмат қилиш тарафдори” шиори остида “Энг яхши иншо”, “Энг яхши сурат”, “Энг яхши плакат” номинациялари бўйича ижодий ишлар танлови эълон қилинди.

19
Ғолиблар тақдирланди

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида бўлиб ўтган ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловининг иккинчи босқичи ғолиблари аниқланди.
Танловда биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган иштирокчилар вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан тақдирланди.

19
Агар...

Агар мажбуриятни бажариш жойи қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгилаб қўйилган бўлмаса ва мажбуриятнинг моҳиятидан ёхуд иш муомаласи одатларидан ёинки одатда қўйиладиган бошқа талаблардан англашилмаса, ижро қуйидаги жойларда амалга оширилиши керак

18
Навбатдаги сайёр қабул

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х. Насимов, бошқарма масъул ходими А Худайбердиев, Миришкор туман адлия бўлими масъул ходими Н.Ташмухаммедовлар томонидан Миришкор туманида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан жойига чиққан ҳолда учрашув ўтказилди.

18
Байрамга муносиб туҳфа...

Ватанимиз байроғининг 29 йиллиги муносабати билан Қарши давлат университетида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда университет ўқитувчилари, талабалари ва бошқа таълим муассасалари талаба ва ўқувчилари иштирок этди.
Вилоят адлия бошқармаси ходими ҳам мазкур тадбирда иштирок этиб, иштирокчиларни  бугунги байрам билан қизғин қутлар экан, тинч ва хотиржам кунларнинг қадрига етиш, мамлакатимиз равнақи учун атойидил хизмат қилиш, ўқиш, ўрганиш ва изланишдан асло тўхтамаслик лозимлиги ҳақида сўз юритди.

18
Янги қонун қабул қилинди

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.
Қонунга мувофиқ, аҳолига наркологик ёрдам давлат наркология муассасалари ёки лицензияга эга бўлган хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилади.

18
Туғилган вақти ва онадан туғилганлик факти белгиланди

Нишон туман адлия бўлимига фуқаро Х.З. 2012 йил 5 февраль куни туғилган ўғли Х.Ж.га туғилганлик гувоҳномаси олинмаганлиги сабабли фарзандининг туғилганлик фактини белгилашда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

17
Моддий мадад пуллари тўлиқ тўлаб берилди

Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан Шаҳрисабз озиқ-овқат
ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг собиқ ходимлари бўлган бир гуруҳ фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаат ўрганилди.

17
Танловнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.
Танловда туман ва шаҳар миқёсида мактаб ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган танловнинг биринчи босқичида биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган ўқувчи ҳамда талабалар иштирок этди.

17
Ўзаро ҳамкорлик: адлия бошқармаси ва оммавий ахборот воситаси


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш борасида вилоятдаги оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик мунтазам равишда олиб борилмоқда.