Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби


Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида муайян ишлар амалга оширилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 12 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 242 та мурожаат қабул қилинган, шундан 161 таси ёки 66 фоизи қаноатлантирилган, 78 та мурожаатларга ҳуқуқий тушунтириш берилган, 3 та мурожаат ҳал этиш учун тааллуқлиги бўйича юборилган, барча мурожаатлар ҳал этилган.

Адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 12 ойи давомида бошқарма ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари нотариуслар билан биргаликда шаҳардаги 13 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 400 тадан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 26 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилган.

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва

норма ижодкорлиги бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 9 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
9 таси (барчаси ҳокимлик қарор лойиҳалари) барчасига розилик визаси қўйилган.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2020 йилнинг 12 ойи давомида қабул қилинган қарорлари ва фармойишлар мониторинг асосида ўрганиб чиқилиб, жами 5 та, шундан барчаси норматив-ҳуқуқий ҳуқуқий тусда бўлсада, адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилинган ҳамда мазкур қарорлар ва фармойишларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш ёки бекор қилиш юзасидан 5 та тақдимномалар киритилди.

Киритилган тақдимнома натижасида барча 5 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарор ва фармойишлари бекор қилиниб, қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди. Норма ижодкорлиги соҳаси қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан 53 та таклифлар ишлаб чиқилган.

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

 

Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 12 ойи давомида жами 8 та ўрганишлар ва 88 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш ва мониторингларга кўра 156 та ташкилотлар қамраб олиниб, натижасига асосан 7180 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 390 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.

Хусусан, 133 та тақдимнома, 216 та огоҳнома ва 19 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ва 22 та даъво аризалари киритилган.

Киритилган тақдимномалар натижасида 22 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 5 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари бекор қилинган, тақдимномалар асосида 703.283.100 сўмлик ҳамда даъво аризалари орқали ва 34.755.000 сўмлик жами бўлиб 738 млн. 038,1 минг сўмлик маблағлар ундириб берилган.

Шунингдек, киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 19 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, шаҳар адлия бўлими томонидан ҳисобот даврида
фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судига фуқароларнинг манфаатини кўзлаб жами 119 млн. 277 минг сўмлик 22 та даъво аризалари киритилган ва суд қарорларига асосан киритилган даъво аризалари қаноатлантирилган.

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

 

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида шаҳар адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 12 ойи давомида жами 987 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 758 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 199 таси оғзаки, 30 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 14 таси манзилли тарғибот ва 9 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.