Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Меҳмонлар кутиб олинмоқда!


Хабарингиз бор, 21-22 январь кунлари Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган адлия органлари ходимлари ўртасидаги “Йилнинг энг яхши адлия бўлими” ва “Йилнинг энг яхши адлия ходими” танловлари бўлиб ўтади.

Танлов икки номинация бўйича ташкил этилади.

“Йилнинг энг яхши адлия бўлими” номинацияси бўйича танлов
21 январь куни соат 15-00 да бўлиб ўтади.

“Йилнинг энг яхши ходими” номинацияси бўйича эса 22 январь куни соат 10-00 да бошланади.

Танлов “Ўзбекнефтегаз” акциядорлик жамиятининг фаоллар залида ўтказилади.

Танлов иштирокчилари ва меҳмонлар кутиб олинмоқда ва уларни вилоятимизнинг тарихий қадамжолари ва диққатга сазовор масканлари билан таништириш режалаштирилган.

Воҳамизга хуш келибсиз, азиз меҳмонлар!