Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Йил сарҳисоби


Чироқчи туман адлия бўлимига жисмоний ва юридик шахслардан 310 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 262 та мурожаатлар (84,5%) қаноатлантирилган, 26 та мурожаатларга ҳуқуқий тушинтириш берилган, 18 та мурожаатлар ҳал этиш учун тегишли ташкилотларга юборилган, 4 та мурожаатлар кўрмасдан қолдирилган.

Бўлим томонидан 8 та ўрганишлар ва 83 та мониторинг тадбирлари ўтказилган, ўтказилган ўрганиш ва мониторингларда 5648 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган.

Аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан давлат органлари ва ташкилотиларига 108 та тақдимномалар киритилиб, шундан 99 та тақдимномаларнинг ижроси таъминланган (9 та тақдимномалар ҳисобот даври охирида қолдиқ бўлиб ўтган). Ижроси таъминланган тақдимномаларга асосан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат органлари ва ташкилотларининг 42 та ноқонуний ҳужжатлари бекор қилинди, тақдимномаларга асосан 53 нафар шахсларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган.

Давлат органлари ва ташкилотларига 285 та огоҳномалар киритилган.

Қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган давлат органлари ва ташкилотларининг 5 нафар ходимларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилган, 14 нафар шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар берилган. Расмийлаштирилган баённомалар ва таклифларга асосан 18 нафар шахслар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб фуқаролик ишлари бўйича туман судига 20 та (8 та юридик фактни белгилаш ҳақида, 1 та ишга тиклаш ҳақида, 9 та иш ҳақи ундириш ҳақида, 1 компенсация ундириш ҳақида, 1 мажбурият юклаш ҳақида) 324 754 898 сўмлик даъво аризалар киритилган, киритилган    18 та 195 623 038 сўмлик даъво аризалари қаноатлантирилган, 1 та даъво ариза (ишга тиклаш ҳақида) рад этилаган, 1 та даъво ариза (юридик фактни белгилаш ҳақида) қолдиқда.

        Бўлим томонидан 778 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 6 марта телевиденияда, 3 марта радиода, 12 марта газета ва журналларда, 405 марта веб сайт ва бошқа электрон ахборот воситаларида чиқишлар қилинган.