Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

ЭЪЛОН!


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳар йили анъанавий тарзда адлия органлари ходимлари ўртасида “Йилнинг энг яхши адлия бўлими” ва “Йилнинг энг яхши адлия ходими” танловлари ўтказилиб борилади.

Жорий йилда мазкур танлов Қашқадарё вилоятида 21-22 январь кунлари “Ўзбекнефтьгаз” акциядорлик жамияти залида ўтказилиши белгиланган.

Танловда республиканинг барча вилоят адлия бошқармалари ҳамда битта туман адлия бўлимидан бир нафардан ходим иштирок этади.

Танлов маданий дастурлар билан ҳам безатилиб, мазмунли тарзда ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Барчангизни танловда Биз билан бирга бўлишга таклиф этамиз.