Янгиликлар
21
Зиёратгоҳга ташриф
Адлия вазирлиги томонидан ўтказиладиган адлия органлари ходимлари ўртасидаги “Йилнинг энг яхши адлия бўлими” ва “Йилнинг энг яхши адлия ходими” танловларига ташриф буюрган меҳмонлар вилоятимизнинг диққатга сазовор жойлари билан таништирилмоқда.
Дастлаб, Қарши туманида жойлашган Абул Муин Насафий мақбарасига ташриф буюришди.
Ташриф давомида мазкур зотнинг ҳаёти, ижоди ва илмий-маънавий мероси ҳақида батафсил маълумотлар берилди.