Янгиликлар
Нишон туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 12 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан М А Ъ Л У М О Т
Нишон туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 12 ойи давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича:
Бўлим томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 226 та мурожаатларнинг 196 таси ҳал этилиб, шундан
160таси қаноатлантирилган, 39 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 25 та мурожаат қолдиқ бўлиб қолган.
Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 6та қарор лойиҳалари туман адлия бўлими томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 11та тақдимнома киритилиб, 39 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган қарор ва уларнинг тегишл бандлари бекор қилинди.
Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича
Бўлим томонидан жами 8 та ўрганишлар ва 91та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш ва мониторингларга кўра 200та ташкилотлар қамраб олиниб, натижасида4978 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди ва аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 304 та тегишли таъсир чоралари, хусусан, 90 та тақдимнома, 139та огоҳнома ва
16 тамаъмурий баённома расмийлаштирилган, 31 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилди.
Киритилган тақдимномалар натижасида 31 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди, 39 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари ҳамда 6та назорат қилувчи органларнинг, жами 45 та ҳужжатлар бекор қилинди. 650 749 223 сўмлик маблағ қонуний эгаларига ундириб берилди.
Шунингдек, киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб, тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра47 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бундан ташқари, туман адлия бўлими томонидан ҳисобот даврида
28та даъво аризалари киритилиб, шундан 20 та 81 546 692 сўм иш ҳақини ундириш, 1 та ишга тиклаш, 6 та юридик фактни белгилаш ва 1та ноқонуний қарорни бекор қилиш бўйича даъво аризалари киритилди.
Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2020 йил12 ойида давомида жами 949 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 742 та оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 153 та оғзаки,
54 такўргазмали ҳуқуқий тарғиботтадбирларидан иборатдир.
Ўтказилган сайёр қабуллар бўйича
Бўлим томонидан бошқа давлат ташкилотлари билан биргаликда тумандаги 10 тамаҳалла фуқаролар йиғинлари қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилди.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 360 нафардан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 30 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилди.
Нишон туман адлия
бўлими бошлиғи М.Х.Абраев