Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Фуқаролар билан юзма-юз...


Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ваколат доирасида ҳал этиш ёки ечимини топиш мақсадида тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар бериш, фуқаролар саволларига жавоб бериш мақсадида вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳар йили сайёр қабуллар режаси тасдиқланган.

Жорий йилда ҳам ушбу тадбирлар тизимли равишда давом эттирилиб, жисмоний шахслар ва юридик шахс вакиллари учун доимий равишда сайёр қабуллар ташкил этилади.

Хусусан, Миришкор туманида “Миришкор” ва “Янги Миришкор” МФЙлари аҳолиси учун ўтказилган сайёр қабулда бошқарма бошлиғининг ўринбосари Х.Насимов ва бошқарма ва туман адлия бўлими масъул ходимлари ҳамда туманнинг турли ташколотлари раҳбарлари иштирок этди.

Сайёр қабул давомида 15 нафар фуқароларнинг мурожаатига жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 7 нафар фуқаронинг мурожаати туман адлия бўлими томонидан иш юритувига олинди.