Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлимитомонидан 2020йилда амалга оширилган ишлар юзасидан МАЪЛУМОТ


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтган 2020 йил давомида нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш соҳасида қатор ишлар амалга оширилди.

2020 йил давомида нодавлат нотижорат ташкилотлар жами 590 тани ташкил этиб, шундан 360 таси давлат рўйхатидан ўтказилган, 230 таси эса ҳисобга қўйилган. Диний ташкилотлар сони 185 та бўлиб, шундан 183 таси исломий, 2 таси ноисломий диний ташкилот ҳисобланади.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлимига 2020 йил давомида 442 та хат ва ҳужжатлар келиб тушган бўлиб, шундан 172 таси назоратга олинган, 270 таси маълумот сифатида қабул қилинган.13 та хат ва ҳужжатлар Адлия вазирлигидан топшириқ хат сифатида келган. Барча хат ва ҳужжатлар ижроси ўз вақтида таъминланган.

Ўтган йил давомида бўлимга 45 та ариза ва шикоятлар келиб тушган бўлиб (24 та ариза, 21 та шикоят), шундан 25 таси қаноатлантирилган, 18 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган, 1 та мурожаат қўрмасдан қолдирилган, 1 таси мазмунан кўриб чиқиш учун тааллуқлилиги бўйича юборилган.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан 27 та нодавлат нотижорат ташкилотлари (шундан 21 та давлат рўйхатидан ўтказилган, 6 та ҳисобга қўйилган) рўйхатдан ўтказилди. 58 та нодавлат нотижорат ташкилоти ҳудудий бўлинмалари қайта рўйхатдан ўтказилган.

Қашқадарё вилояти ҳудудида мустақил фаолият олиб борадиган 14 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилган ҳамда1 та диний ташкилот қайта рўйхатдан ўтказилган.

Бўлим томонидан жами 188 та тақдимнома, 247 та огоҳнома, 15 та маъмурий таклиф, 5 та даъво аризалар киритилган бўлиб, натижада 226 та шахс Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан интизомий жавобгарликка, 14 та шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, 2 та шахс билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳамда фуқароларга 25 411 223 сўм маблағ ундириб берилган.

Вилоят адлия бошқармасининг 2020 йилнинг I ҳамда II ярим йилликка мўлжалланган иш режаларига асосан 21 та диний ташкилот ва 8 та нодавлат нотижорат ташкилотларида ўрганиш ҳамда 20 та нодавлат нотижорат ташкилотида мониторинг ўтказилди.

Ўтказилган ўрганишлар натижаларига кўра, жами 2 410 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, мазкур қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш ва келгусида такроран содир этмаслик мақсадида 29 та тақдимнома киритилди.

Бўлим томонидан шу давр мобайнида жами 233 та тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, шундан 7 маротаба телевидениеда, 7 маротаба радиода,
17 маротаба газетада, 128 марта веб-сайт ва бошқа электрон ахборот воситаларидачиқишлар қилинди. Маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида ва бошқа жойларда 37 маротаба маъруза, 27 маротаба давра суҳбати ҳамда
8 маротаба семинарлар ташкил этилди ҳамда 2 марта ёзма ҳуқуқий тарғибот тадбири амалга оширилди.

 

 

Нодавлат нотижорат

ташкилотлар бўлим бошлиғи

                                                        А. Худайбердиев