Yangiliklar
Нишон туман адлия бўлими томонидан туманда жойлашган
01404-сонли ҳарбий қисмда тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзоларига яратиб берилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар хусусида сўз юритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4887-сон қарори қабул қилинди.Унга кўра...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Адлия вазири томонидан 2020 йил 14 октябрда тасдиқланган “Адлия органлари ва муассасаларида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 28 ноябрида бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ташкил этилди.
Вазирлар Маҳкамасининг“Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан “МАДАД” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилган.
Қашқадарё вилоятида туман ва шаҳар адлия бўлимлари томонидан “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир оилага” шиори остида уйма-уй юриб, ҳуқуқий маслаҳат бериш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ–6118-сон Фармони қабул қилинди.
Ҳаёт фаолиятининг чекланганлиги даражасига қараб тиббий кўрикдан ўтказилувчига, асосий касалликнинг клиник ўтишини, унинг асоратларини ва клиник-эксперт прогнозини, шунингдек фуқаронинг меҳнат фаолияти турини ҳисобга олган ҳолда, ногиронликнинг биринчи, иккинчи ёки учинчи гуруҳи белгиланиши мумкин.