Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Китоб туман адлия бўлимининг 2020 йил давомида амалга оширган фаолияти юзасидан


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Китоб туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида муайян ишлар амалга оширилди.

Келиб  тушган  мурожаатларнинг  кўриб  чиқилиши  бўйича

Бўлим томонидан 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 305 та мурожаатларнинг барчаси ҳал этилган бўлиб, шундан 254 та ёки 83,2 фоизи қаноатлантирилган, 51 та ҳуқуқий тушунтириш берилган (мурожаатларни ҳал этишда 53 та жойига чиқиб ўрганилган).

Ўтказилган   сайёр    қабуллар

Бўлим томонидан 2020 йил давомида ҳамкор ташкилотлар иштирокида тумандаги 21 та МФЙларда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 617 та жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 47 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, 40 таси қаноатлантирилган ва 7 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Қонун  ҳужжатларини  ҳуқуқий  экспертизадан  ўтказиш  бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги
13 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
12 тасига розилик визаси қўйилди.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 11 та тақдимнома киритилиб, 3 та норматив-ҳуқуқий, 2 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган қарорлар ва бандлари бекор қилинди.

     Ўтказилган  ўрганишлар  ва  қўлланилган  таъсир  чоралари  бўйича

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 8 та ўрганиш ва 80 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 232 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 11315 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 118 та тақдимнома, 373 та огоҳнома, 32 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан баённомалар расмийлаштирилиб, маъмурий таклифлар киритилди.

                                               Натижада

- 52 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, 1 108 653 667 сўм пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди.

- 32 та қонун талабларига зид равишда қабул қилинган қарор ва бошқа хужжатлар бекор қилинган.

Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 32 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан 37 та даъво ариза ва аризалар киритилиб тўлиқ қаноатлантирилган, 56 027 600 сўм манфаатдор шахс фойдасига ундирилган.

Амалга  оширилган  ҳуқуқий  тарғибот  тадбирлари  бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2020 йил  давомида жами  1219 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб,  шундан 968 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 193 таси оғзаки, 58 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 58 таси манзилли тарғибот тадбирларидан иборатдир.

Китоб туман адлия

бўлими бошлиғи                                                               Р.Муҳаммадиев