Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Вилоят адлия бошқармасининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан амалга оширилган ишлари


Вилоят адлия бошқармасининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш, танқидий таҳлил асосида изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда қатор ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан бўлим ходимлари томонидан 2020 йил давомида келиб тушган мурожаатларнинг 72 таси кўриб чиқилиб қонуний ҳал этилган.

2020 йил мобайнида 9 та соҳада ўрганишлар ҳамда қонун ҳужжатининг ижроси бўйича 6 марта мониторинглар ўтказилди.  

Ўрганиш ва мониторинг натижалари бўйича жами 14 000 дан ортиқ қонун бузилиши ҳолатлари ва камчиликлар аниқланди (1 600 та мурожаатларни кўриб чиқишда, 344 та таълим соҳасига оид, 2 252 та соғлиқни сақлаш соҳасига оид, 136 та меҳнат соҳасига оид, 1159 та ер ажратишга оид, 5282 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш ва ҳужжатлар расмийлаштиришда ва 3370 та бошқа ҳолатлар).

Ўрганиш ва мониторинг натижасида 88 та тақдимнома (27 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, 5 та қурилиш, 3 та солиқ, 1 та СЭОМ, 7 та соғлиқни сақлаш муассасаларига, 14 та назорат қилувчи органларга, 22 та таълим ҳамда 9 та бошқа давлат ташкилотларига), 22 та маъмурий таклиф,
1 та маъмурий баённома ҳамда 38 та огоҳномалар киритилди.

Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 83 нафар шахслар интизомий жавобгарликка, 9 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, назорат қилувчи органларнинг 364 та ноқонуний маъмурий қарорлари бекор қилинган ва 15 тасининг ижроси тўхтатилган. Тақдимнома натижасида 519 млн сўм маблағлар ундириб берилиши таъминланган.

Бўлим томонидан ташкилотлар фаолиятида ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида тизимли муаммо ва камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш ҳамда соҳани янада ривожалантириш юзасидан хорижий тажрибалардан фойдаланган ҳолда 90 дан ортиқ таклифлар ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Адлия вазирлигига юборилган.

Бўлим томонидан жами 129 маротаба тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 50 марта ОАВ орқали, 77 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар ҳамда 2 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилган.

                                                       

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни

қўллаш амалиётини ўрганиш

бўлими бошлиғи

А.Бекмаматов