Янгиликлар
Яккабоғ туман адлия бўлимининг 2020 йил давомида амалга оширган фаолияти юзасидан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида муайян ишлар амалга оширилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича
Бўлим томонидан 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 279 та мурожаатларнинг 278 та ҳал этилган бўлиб, шундан 210 та ёки 78 фоизи қаноатлантирилган, 58 та ёки 21 фоизига ҳуқуқий тушунтириш берилган (мурожаатларни ҳал этишда 100 дан ортиғига жойига чиқиб ўрганилган).
Ўтказилган сайёр қабуллар
Бўлим томонидан 2020 йил давомида ҳамкор ташкилотлар иштирокида тумандаги 24 та МФЙларда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 450 дан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 25 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, 20 таси қаноатлантирилган ва 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги
6 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
6 тасига розилик визаси қўйилди.
Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 7 та тақдимнома киритилиб, 5 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган қарорлар бекор қилинди.
Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича
Бўлими томонидан ҳисобот даврида жами 8 та ўрганиш ва 98 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 221 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 10 409 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 1 та жиноий таклиф, 124 та тақдимнома, 558 та огоҳнома, 19 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф ва маъмурий баённомалар киритилди.
Натижада
- 29 нафар шахс интизомий (шундан 2 нафари эгаллаб турган давозимидан озод қилинган) ва 1 млрд 414 млн 320 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди.
- 5 та қонун талабларига зид равишда қабул қилинган қарор ва бошқа хужжатлар бекор қилинган.
Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 17 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан 36 та даъво ариза ва аризалар киритилиб, 1 млрд 231 млн 223 минг сўм миқдоридаги даъво аризалари судлар томонидан қаноатлантирилган.
Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2020 йил давомида жами 1093 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 729 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 270 таси оғзаки, 94 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 216 таси манзилли тарғибот ва 102 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.
Яккабоғ туман адлия
бўлими бошлиғи И.Эргашев