Yangiliklar
Қамаши туман адлия бўлими томонидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 8 январь куни қабул қилинган “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2-сон қарори ижроси юзасидан сайёр қабул ўтказилди.
Нишон туман адлия бўлими томонидан “Ойдин МФЙда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, жамиятда муносиб ўринларини топишда яқиндан кўмаклашиш, хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёллар билан сайёр қабул ўтказилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг январь ойи якуни бўйича қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасини ривожлантириш ҳамда изчил ва бир хилда таъминлашда муносиб хизматлари учун Деҳқонобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Алибаев Убайдулла Норматович ойнинг энг яхши ходими деб топилди ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
2020 йилнинг ноябрь ойида фуқаро К.Э. чорвачилик фаолиятини бошлаш мақсадида Қарши туман ҳокимлигига 10 гектар ер майдони ажратишларини сўраб мурожаат қилган. Бироқ, фуқаронинг мурожаати тегишли тартибда белгиланган муддатларда ўрганилмаганлиги сабабли фуқаро К.Э. туман адлия бўлимига мурожаат қилган.
Сайёр қабулда ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳатга муҳтож бўлган аёлларнинг муаммолари ўрганилди
Хабарингиз бор, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан фуқароларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан акция ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 14 январь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига кўра...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги
ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан адлия органларининг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш ҳисобланади.
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими томонидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, сифатли давлат хизмати кўрсатилишини назорат қилиш юзасидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
2020 йил давомида вилоятдаги туман (шаҳар)ларда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан жами 187 604 та нотариал ҳаракатларни амалга оширилди.