Янгиликлар
Хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндошган мансабдор шахс маъмурий жазога тортилди
2020 йилнинг ноябрь ойида фуқаро К.Э. чорвачилик фаолиятини бошлаш мақсадида Қарши туман ҳокимлигига 10 гектар ер майдони ажратишларини сўраб мурожаат қилган. Бироқ, фуқаронинг мурожаати тегишли тартибда белгиланган муддатларда ўрганилмаганлиги сабабли фуқаро К.Э. туман адлия бўлимига мурожаат қилган.
Туман адлия бўлими томонидан ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганишлар натижасида мурожаат туман ҳокимлиги томонидан туман Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлимига ўрганиб чиқиш учун юборилганлиги, ва бўлим томонидан мурожаат ўрганиб чиқилиб, 2020 йил 22 декабрь санасида мурожаат муаллифига жавоб хати тайёрланган бўлсада, жорий йилнинг 13 январь куни мурожаатчига почта орқали жўнатилганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман Ер ресурс ва давлат кадастри бўлими бошлиғи Б.Ш. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйганлиги сабабли туман адлия бўлими томонидан туман Маъмурий судига ариза киритган.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, туман Ер ресурс ва давлат кадастри бўлими бошлиғи Б.Ш.ни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 43-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир етган деб топиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида,
446 000 сўм жарима жазоси тайинлади.