Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Акция давом этмоқда


Хабарингиз бор, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан фуқароларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан акция ўтказилмоқда.

Акция давомида фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини (туғилганлик, никоҳ, никоҳдан ажралганлик ёки ўлим) расмийлаштиришда, шахсни тасдиқловчи ҳужжатни сайёр тартибда олишда ва кўчар ва кўчмас мукка нисбатан нотариал ҳаракатни (мерос) сайёр тартибда расмийлаштиришда амалий ёки ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади.

Акция давомида фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатлар тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганиб чиқилмоқда.

Хусусан, фуқаро Д.Х.нинг фарзандлари 2000 йилда туғилган Қ.С. ва 2003 йилда туғилган Қ.У.ларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олиб бериш бўйича қилган мурожаати юзасидан Касби туман адлия бўлими томонидан амалий ёрдам кўрсатилди ва фуқаронинг икки нафар фарзандларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар олиб берилиши таъминланди.

Худди шунингдек, Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан акция доирасида “Дуҳчи” МФЙда туман давлат хизматлари маркази, ФХДЁ бўлими ва ҳамда  туман ИИБ паспорт бўлими билан ҳамкорликда сайёр қабул ўтказилди ва 4 та мурожаат иш юритувига қабул қилинди.

 

Ҳурматли фуқаролар!                  

Акциямиз давом этмоқда, акция доирасида савол ва муаммоларингиз юзасидан вилоят адлия бошқармаси ва ўз ҳудудингиздаги адлия бўлимларига мурожаат этишингиз лозим бўлади.

Мурожаат учун:

электрон почта qashqadaryo@adliya.uz,

телеграм ижтимоий тармоғи “Mahalla+Adliya”

Вилоят адлия бошқармаси тел: (75) 221-28-25.

 

1.Ғузор тумани адлия бўлими

Тел: (75) 552 34 96

2.Деҳқонобод тумани адлия бўлими

Тел: (75) 61222 21

3.Касби тумани адлия бўлими

Тел: (75) 642 26 15

4.Китоб тумани адлия бўлими

Тел: (75) 542 88 78

5.Косон тумани адлия бўлими

Тел: (75) 592 41 48

6.Қамаши тумани адлия бўлими

Тел: (75) 532 42 01

7.Қарши тумани адлия бўлими

Тел: (75) 572 12 59

8.Қарши шаҳар адлия бўлими

Тел: (75) 226 06 51

 

9.Миришкор тумани адлия бўлими

Тел: (75) 652 14 62

10.Муборак тумани адлия бўлими

Тел: (75) 672 22 93

11.Нишон тумани адлия бўлими

Тел: (75) 512 22 17

12.Чироқчи тумани адлия бўлими

Тел: (75) 230 13 65

13.Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими

Тел: (75) 522 05 68

14.Шаҳрисабз тумани адлия бўлими

Тел: (75) 522 98 59

15.Яккабоғ тумани адлия бўлими

Тел: (75) 582 51 82