Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар...


Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими томонидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, сифатли давлат хизмати кўрсатилишини назорат қилиш юзасидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

2020 йил давомида вилоятдаги туман (шаҳар)ларда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан жами 187 604 та нотариал ҳаракатларни амалга оширилди.

Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар натижасида 47 млрд. 837 млн. 548 минг. 611 сўм миқдорида давлат божи, 2 млрд. 656 млн. 420 минг 885 сўм миқдорида герб йиғими, 12 млрд. 583 млн. 324 минг. 004 сўм миқдорида ҳуқуқий ва техник тусдаги хизматлар учун ҳақ ундирилган.

Бўлим томонидан 2020 йил давомида жами вазирлик ва бошқа ташкилотлар томонидан келиб тушган 494 та хат-ҳужжатлар ва топшириқ хатларининг ижроси ўз вақтида таъминланди.

Бўлимга келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг жами 237 та мурожаати ўрганилиб, уларнинг ижроси таъминланди. Шундан
42 та мурожаат қаноатлантирилиб, қолган мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бўлим томонидан 2020 йил давомида вилоятда фаолият юритган туман (шаҳар) давлат нотариал идораларида 1 маротаба комплекс текшириш ўтказилган. Ушбу текшириш давомида жами 61 та камчиликлар аниқланди. Мавжуд камчиликлар текшириш давомида бартараф қилинди ёки бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилган.

Бўлим томонидан соҳа фаолиятини ўрганиш ва вилоят адлия бошқармаси иш режаларининг ижросини таъминлаш мақсадида 4 та умумлаштириш ўтказилиб, натижасига кўра аниқланган камчиликларга келгусида йўл қўймаслик ва қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида вилоятдаги барча туман (шаҳар)да хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга “Танбеҳ хати” юборилди.

Шунингдек, бўлим томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг талабномаларига асосан вилоятда фаолият юритувчи ҳамда собиқ нотариал идора нотариусларига нисбатан 23 та хизмат текширувлари ўтказилиб, 10 та хизмат текшируви ўз тасдиғини топган.

Хизмат текшируви ўтказиш давомида аниқланган камчиликлар юзасидан Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясининг тегишли қарорлари кўра вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруқларига асосан вилоятдаги 10 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар лицензияларининг амал қилиши 15 кун муддатга тўхтатилди.

Шунингдек, бўлим томонидан 2020 йил давомида нотариал идораларда 89 та “Сирли мижоз” ва “Рейд” тадбирлари ўтказилиб, аниқланган камчиликлар ва қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 2 та нотариал идора ходимларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиб, аниқланган камчиликлар ва қонун бузилиши ҳолатлари бўйича нотариал идора ходимлари ҳамда нотариусларга нисбатан келгусида бу каби камчиликларга йўқ қўймаслиги бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Ҳуқуқий тарғибот соҳасида 2020 йил давомида бўлим томонидан 34 та оммавий ахборот воситалари орқали ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилиб, булардан 7 таси телевидения, 5 таси радио орқали, 3 таси газетада, 19 таси Веб сайт ва бошқа электрон ахборот воситалари орқали амалга оширилган. Шу билан бирга 36 та оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар амалга оширилиб, ушбу тарғибот тадбирларида 884 нафар фуқароларга соҳа фаолияти, шунингдек, нотариат соҳасида бўлаётган ислоҳотлар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Бўлим томонидан 2020 йил мобайнида адвокатура соҳасида ҳам бир қанча сезиларли ишлар амалга оширилди.

Хусусан, вилоят адлия бошқармаси томонидан 2021 йилнинг
1 январь кунига қадар жами 322 та адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензилар берилган бўлиб, шундан жорий йил 1 январь куни ҳолатида лицензия олиб ишлаётган адвокатлар сони 208 тани, лицензия олиб бошқа ҳудудда ишлаётган адвокатлар сони 15 тани ҳамда лицензиясининг амал қилиши тугатилган адвокатлар сони 99 тани ташкил қилади.

Шу жумладан, 2020 йил ҳисобот даврида берилган лицензиялар
сони 13 тани ҳамда лицензиясининг амал қилиши тугатилганлар
сони 11 тани ташкил қилади.

Жорий йилнинг 1 январь кунига қадар рўйхатдан ўтказилган адвокатлик тузилмалари сони 147 тани, шундан адвокатлик бюролари 122 тани, адвокатлик фирмалари 21 тани ҳамда адвокатлар ҳайъатлари 4 тани ташкил қилади.

Жорий йил 1 январь кунига қадар адвокатлик тузилмаларининг Уставларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишлар сони 176 тани, шундан адвокатлик бюролари 6 тани, адвокатлик фирмалари 87 тани ҳамда адвокатлар ҳайъати 83 тани ташкил қилган бўлса, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш сони.1 тани ташкил қилади.

Шу жумладан, ўтган йил ҳисобот даврида рўйхатдан ўтказилган адвокатлик тузилмалари сони 13 тани, шундан адвокатлик бюролари 13 тани ташкил қилади.

Ўтган йил ҳисобот даврида адвокатлик тузилмаларини қайта рўйхатдан ўтказишлар сони 22 тани, шундан адвокатлик бюроси 5 тани, адвокатлик фирмалари 8 тани ҳамда адвокатлар ҳайъати 9 тани ташкил қилади.

Жорий йил 1 январь ҳолатида фаолият юритаётган адвокатлик тузилмалари сони 108 тани, шундан адвокатлик бюролари  87 тани, адвокатлик фирмалари
17 тани ҳамда адвокатлар ҳайъатлари 4 тани ташкил қилади.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 январь кунига қадар тугатилиб реестрдан чиқарилган адвокатлик тузилмалари сони 26 тани, шундан адвокатлик бюролари 23 тани, адвокатлик фирмалари 3 тани ташкил қилади.

Вилоят адлия бошқармасининг ўтган йил I - II ярим йилликка мўлжалланган иш режасига асосан жами 18 та адвокатлик тузилмаларида текширишлар ўтказилиб, жами аниқланган камчиликлар сони 23 тани ҳамда қонунбузилишлар сони 10 тани ташкил қилган.

Мазкур аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 15 та адвокатлик тузилмалари раҳбарларига тегишли тартибда тақдимномалар киритилган.

Вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтган йил ҳисобот даври мобайнида вилоятда фаолият юритиб келаётган адвокатларнинг 25 нафарини
Юристлар малакасини ошириш марказида ўқитиш мақсадида Адвокатлар палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасига кўмаклашилди.

Адвокатлар палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссияси томонидан ўтган йил ҳисобот даври мобайнида жами 7 та йиғилиш ўтказилиб, унда жами  88 та  малака комиссияси муҳокамасига оид масалалар муҳокама қилинган.

Малака комиссияси йиғилишида муҳокама қилинган 88 та масаладан 7 таси малака имтиҳонини қабул қилиш, 74 таси адвокатларнинг интизомий жавобгарлик масласини кўриб чиқиш ҳамда 7 таси адвокат қасамёдини қабул қилиш бўйича муҳокама қилинган.

Малака комиссиясининг ўтган йил ҳисобот даври мобайнида ўтказилган йиғилиш муҳокамалар натижасида жами 26 та адвокатга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиб, шундан 23 таси огоҳлантириш, 1 таси лицензиянинг амал қилишини тухтатиб туриш ҳамда 2 таси лицензиянинг амал қилишини тугатиш билан боғлиқ интизомий жазо чораларига тўғри келади.

Шунингдек, ўтган йил мобайнида фаолияти тухтаб қолган 6 та адвокатлик тузилмаларининг фаолиятини тугатиш ҳамда Устав талабларига риоя қилмаганлиги учун 1 та адвокатлик тузилмасидан жарима ундириш буйича иқтисодий судга даъво аризалари билан мурожаат қилинган.

Шу билан бирга, ўтган йил ҳисобот даврида адвокатлик тузилмаларининг уставларига киритилган 22 та ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатидан ўтказиш учун жами 1 962 400 сўм, талабгорларга берилган 13 та лецензиялар учун
жами 1 449 500 сўм, 13 та аризани кўриб чиқиш учун жами 724 750 сўм ҳамда
13 та адвокатлик бюросини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун жами
5 352 000 сўм миқдорида давлат божлари ундирилган.

         Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат

                                                  томонидан тартибга солиш бўлими