Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими фаолиятидан...


 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги
ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан адлия органларининг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш ҳисобланади.

Мазкур йўналишда бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, бўлим томонидан 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 1168 та мурожаатнинг 947 таси ҳал этилди, 667 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Шундан, бошқарманинг “Ишонч телефони”га келиб тушган 245 та мурожаатнинг 243 таси ҳал этилган бўлса, 175 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши, унинг сабаблари ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 39 та тақдимномалар киритилди. Натижада 10 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди ва фуқароларга жами 454 595 387 сўм пул маблағлари ундириб берилди.

Бўлим томонидан ҳисобот даврида 22 та даъво аризалари киритилди.

Бундан ташқари, бўлим томонидан 2020 йил давомида ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар давомида аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш мақсадида жами 54 та тақдимнома ва 15 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди. Натижада 18 та шахс интизомий ва 12 нафар шахс маъмурий жазога тортилди.  Шу билан бирга, фуқаролар фойдасига 9 121 914 100 сўм пул маблағлари ундириб берилиши таъминланди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 115 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 70 тасини оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 40 тасини оғзаки, 5 тасини ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этади.

Хулоса қилиб айтганда, инсон ҳуқуқлари барчамиз учун энг олий қадрият ҳисобланади. Бирор бир мурожаат эътиборсиз қолдирилмайди, чунки ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турибди.

 

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

бўлими бошлиғи

Э.Исмоилов