Yangiliklar
Миришкор туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 12 ойи давомида муайян ишлар амалга оширилди.
Қашқадарё вилоят телевидениесида “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмуни ва аҳамияти юзасидан Касби туман адлия бўлими ва туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан фуқароларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан акция ўтказилмоқда.
Акцияда:
- фуқаролик ҳолати (туғилганлик, никоҳ, никоҳдан ажралганлик ёки ўлим) далолатнома ёзувларини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш;
- шахсни тасдиқловчи ҳужжатни сайёр тартибда олишда амалий ёки ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
- кўчар ва кўчмас мукка нисбатан нотариал ҳаракатни (мерос) сайёр тартибда расмийлаштириш ёки ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш назарда тутилган.
Шунга кўра, мазкур мавзулар юзасидан савол ёки муаммоларингиз юзасидан вилоят адлия бошқармаси ва ўз ҳудудингиздаги адлия бўлимларига мурожаат этишингиз лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан аёлларга ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга қўшимча кафолат ва имтиёзлар белгиланган.
Биринчи марта иш қидираётган, касби (мутахассислиги) бўлмаган шахслар учун дастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган иш, бундай ишни топиб бериш имконияти бўлмаган тақдирда эса, уларнинг ёши ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланадиган бошқа иш, шу жумладан вақтинчалик иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланади.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида журналист ва блогерлар иштирокида брифинг ташкил этилди.
Тадбирда дастлаб бошқарма бошлиғи Ў.Останов томонидан адлия органларининг вазифа ва функциялари, бошқарма тузилмаси, юридик техникум ва Қаши туманида эксперимент тариқасида ташкил этилган давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш маркази фаолияти ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, бугун соат 10-00да Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган фаолият юзасидан брифинг ўтказилади.
Қарши туман адлия бўлими ҳамда юридик марказ ходимлари томонидан туман Халқ таълими бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасида таълим йўналиши бўйича белгиланган вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш тизимини жорий қилиш бўйича бир нечта чора тадбирларни ўз ичига олган Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 2-сонли қарори қабул қилинди.