Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Миришкор туман адлия бўлимининг 2020 йилнинг 12 ойи сарҳисоби


Миришкор туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 12 ойи давомида муайян ишлар амалга оширилди.

 

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан 2020 йилнинг 12 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 193 та мурожаатларнинг 192 таси ҳал этилиб, шундан 173 таси ёки 89,6 фоизи қаноатлантирилган, 19 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 1 та мурожаат ҳал этиш учун тааллуқлиги бўйича юборилган, кўрмасдан қолдирилган ҳамда ҳисобот даврида қолдиқ мурожаатлар мавжуд эмас.

 

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 7 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
7 тасига розилик визаси қўйилган.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 9 та тақдимнома киритилиб, 22 та ҳоким қарорлари бекор қилинган.

 

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 10 та ўрганиш ва
58 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 149 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 7 957 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 77 та тақдимнома, 22 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 229 та огоҳнома киритилди.

Натижада 51 нафар шахс интизомий (шундан 1 нафар шахс эгаллаб турган вазифасидан озод қилинган) ва 446 млн. 532 минг сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилган. Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 9 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга
16 та даъво аризалари киритилган бўлиб, суд томонидан қаноатлантирилган.

 

 

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 1264 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 582 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 596 таси оғзаки, 82 та ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.