Янгиликлар
Самарали тадбирлар ташкил этилмоқда
Қарши туман адлия бўлими ҳамда юридик марказ ходимлари томонидан туман Халқ таълими бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасида таълим йўналиши бўйича белгиланган вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда таълим йўналишида кутилаётган натижалар ва юклатилаётган масъулият борасида иштирокчиларнинг ҳам фикрлари тингланди.
Шунингдек, туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлигининг ижро ишини юритиш буйича масъул бўлган мутахассислари ўртасида ижро ишини ташкил этиш, мурожаатлар билан ишлаш, мурожаатларни умумлаштириш юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.
Интизом ва тартиб мавжуд жойда иш унуми ва самара бўлади. Шунга кўра, тадбирда Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун мазмуни ва аҳамияти, амалиётда мурожаатлар билан ишлашдаги муаммолар, янги қабул қилинган қонун хужжатлари, жумладан, адлия органлари томонидан киритилган тақдимномалар ижросини таъминламаганлик учун жавобгарлик асослари бўйича тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, туман адлия бўлими томонидан “Темир дафтар”га киритилган аёллар муаммолари тегишли мутахассислар билан жойига бориб ўрганилмоқда ҳамда тегишли ҳуқуқий маслаҳат ва амалий ёрдам берилмоқда.