Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Мазмун ва моҳият


Қашқадарё вилоят телевидениесида “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмуни ва аҳамияти юзасидан Касби туман адлия бўлими ва туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида аҳоли бандлиги соҳасидаги ваколатли давлат органлари, уларнинг вазифалари, иш ўринларини ташкил этишга доир давлат буюртмаси, иш қидираётган шахсларни маҳаллий меҳнат органлари томонидан рўйхатга олиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби, иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш, ўзини ўзи банд қилган шахс мақомини олиш ва бошқа масалалар бўйича тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, аҳолининг айрим тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича кафолатлар ва шахсларни ишсиз деб эътироф этиш тартиблари юзасидан ҳам маълумотлар берилди.

Шунингдек, туманда аҳоли бандлигини таъминлашда адлия бўлими ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.