Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Бошқарма фаолияти юзасидан брифинг ўтказилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида журналист ва блогерлар иштирокида брифинг ташкил этилди.

Тадбирда дастлаб бошқарма бошлиғи Ў.Останов томонидан адлия органларининг вазифа ва функциялари, бошқарма тузилмаси, юридик техникум ва Қаши туманида эксперимент тариқасида ташкил этилган давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш маркази фаолияти ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Шундан сўнг, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар, мурожаатларнинг кўриб чиқиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, ўтказилган ўрганишлар ва мониторинглар, қўлланилган таъсир чоралар ҳамда уларнинг натижалари, амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ва бошқа фаолият турлари ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди.

Эркин мунозара тарзида давом этган тадбир давомида иштирокчилар томонидан бошқарма фаолияти юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифлар билан мурожаат қилдилар.

Тадбир сўнгида якунланган йил давомида вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари билан самарали фаолият олиб борган журналист ва блогерлар бошқарма бошлиғи томонидан ташаккурнома билан тақдирландилар.

Иштирокчилар жорий йилда ҳам ҳамкорликда иш олиб боришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Тадбир сўнгида иштирокчилар бошқарма фаолияти ҳамда ходим ва фуқароларга яратилган шароитлар билан танишдилар.

Брифинг тафсилотлари “ZOОR TV”, “Sevimli” ва Қашқадарё вилоят телеканаллари орқали тасвирга олинди, шунингдек бошқарма масъул ходими томонидан вилоят “Олтин воҳа” радиоси орқали бошқарма фаолияти ва брифинг тафсилотлари юзасидан тўғридан-тўғри интервью берилди.