Янгиликлар
Хотин-қизлар учун сайёр қабул
Ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш тизимини жорий қилиш бўйича бир нечта чора тадбирларни ўз ичига олган Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 2-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Қамаши туман адлия бўлими томонидан тумандаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар иштирокида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Бунда хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилмоқда, саволларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилмоқда.
Хусусан, туман давлат хизматлари марказида ўтказилган сайёр қабулда “Элобод” МФЙда яшовчи фуқаро А.Р. ҳамда “Оқгузар” МФЙда яшовчи фуқаро С.Ж.ларнинг нафақа пуллари тўланишида ҳамда ҳимоя ордери олишида амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаатлари бўлим иш юритувига қабул қилинди.